Бугун
15
Ўзбек

ЖЧ-2026. Аргентиналиклар Мисрга қарши ўйинни франциялик ҳакам бошқаришидан норози

Футбол
5 июл, 22:00
Миллий жамоа вакиллари FIFA нега айнан франциялик ҳакамга бу ўйинни ишониб топширганини тушуна олмаяпти.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
ЖЧ-2026. Аргентиналиклар Мисрга қарши ўйинни франциялик ҳакам бошқаришидан норози
Фото: Getty Images
07.07.2026, 12:00 Жаҳон чемпионати Аргентина Аргентина - : - Миср Миср

Аргентина миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида Мисрга қарши майдонга тушади.

Учрашувни франциялик ҳакам Франсуа Летесие бошқаради. Журналист Густаво Яррочнинг хабар беришича, бу қарор аргентиналикларга маъқул келмаган.

Маълум қилинишича, миллий жамоа вакиллари FIFA нега айнан франциялик ҳакамга бу ўйинни ишониб топширганини тушуна олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина ва Франция миллий жамоалари 2022 йил Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалида ўзаро тўқнаш келганди. Ўшанда Лионел Скалони шогирдлари асосий ва қўшимча вақтдаги 3:3 ҳисобидан сўнг пеналтилар сериясида ғалаба қозонган. Бу сафар ҳам икки жамоа турнир финалида яна бир бор тўқнаш келиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
  • Миср Миср
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар