Аргентина миллий жамоаси футболчилари бош мураббий Лионел Скалонининг жамоа билан ҳамкорликни давом эттиришидан умид қилмоқда. Мутахассиснинг амалдаги шартномаси муддати якунланмоқда.
Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионел Скалонининг амалдаги шартномаси муддати тугаш арафасида. Аввалроқ аргентиналик мутахассис нима сабабдан жамоа билан янги шартнома тузишни истамаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бироқ АОL хабарига кўра, Аргентина миллий жамоаси футболчилари Скалонининг қолишидан умид қилмоқда. Ёш яримҳимоячи Николас Пас ҳам мутахассис қўл остида фаолиятини давом эттириш истагини билдирган.
«У менга Аргентина миллий жамоасида дебют қилиш имкониятини берди ва унинг қолишидан умид қиламан», — деди Пас.
Тажрибали ҳимоячи Кристиан Ромеро ҳам бош мураббийнинг қолишини истаётганини таъкидлади.
«Биз унинг қолишидан умидвормиз. У миллий жамоа учун асосий шахс», — деди Ромеро.
Манбага кўра, аргентиналик бошқа футболчилар, жумладан Леонардо Балерди ва Жанлука Престиани ҳам Скалонининг жамоада қолиши тарафдори. Уларнинг иккаласи ҳам 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборган.
Маълумот учун, Аргентина миллий жамоаси навбатдаги баҳсини 30 сентябр куни Боливияга қарши ўтказади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади