Live
2
Ўзбек

Скалони Аргентина миллий жамоаси билан шартномасини узайтиришга тайёр – манба

Футбол
22 сентябр, 12:25
Лионел Аргентина миллий жамоасини 2018 йил ёзидан буён бошқариб келмоқда.
Скалони Аргентина миллий жамоаси билан шартномасини узайтиришга тайёр – манба
Фото: Getty Images

Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионел Скалони 2026 йил охирида якунланадиган шартномасини узайтиришга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Эрнан Систо хабар берди.

Манбага кўра, 48 ёшли мутахассис миллий жамоа билан «2+2» формуласи асосида янги шартнома имзолаши кутилмоқда. Ҳозирда томонлар янги келишувнинг молиявий шартларини муҳокама қилишлари керак. Агар келишувга эришилса, Скалони дастлаб 2028 йилги Америка кубогига қадар жамоани бошқаради. Кейин шартнома яна икки йилга узайтирилиб, 2030 йилги жаҳон чемпионатигача давом этиши мумкин.

Маълумот учун, Скалони Аргентина миллий жамоасини 2018 йил ёзидан буён бошқариб келмоқда. Унинг раҳбарлигида аргентиналиклар 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди, шунингдек, икки марта Америка Кубогини қўлга киритди.

Аввалроқ Скалони ўз лавозимини тарк этишги ҳақида хабарлар тарқалганди эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
Бугунги янгиликлар