Live
3
Ўзбек

Пролига. «Ғазалкент» ТерДУни йирик ҳисобда мағлуб этди

Футбол
22 сентябр, 12:00
Зайниддин Тожиев жамоаси очколари сонини 32 тага етказиб, 6-ўринга кўтарилди.
Пролига. «Ғазалкент» ТерДУни йирик ҳисобда мағлуб этди
Фото: Ғазалкент ПФК

Пролига 20-туридан ўрин олган яна бир учрашув якунига етди. Унда «Ғазалкент» клуби меҳмонда ТерДУ билан беллашди. Унда пойтахтликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Ғазалкент» сафида Рустам Алиев, Абдуллоҳ Холмаматов, Владислав Набатов ва термизликлардан Жаҳонгир Фозилов автоголга муаллифлик қилди. ТерДунинг ягона голи Саидмурод Каримов ҳисобига ёзилди.

Ушбу ғалабадан сўнг Зайниддин Тожиев жамоаси очколари сонини 32 тага етказиб, 6-ўринга кўтарилди. ТерДУ эса 4 очко тўплаб, турнир жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.

Пролига. 20-тур
ТерДУ – Ғазалкент 1:4
Голлар
: Рустам Алиев, 26 (0:1), Жаҳонгир Фозилов, 40 автогол (0:2), Абдуллоҳ Холмаматов, 49 (0:3), Саидмурод Каримов, 54 (1:3), Владислав Набатов, 73 (1:4)
Ғазалкент: Кенжаев, Ибодуллаев, Присянюк, Садиржонов, Алиев, Мамасов, Абдуллаев, Белявский, Жамолиддинов, Мирзаев, Холмаматов.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Gazalkent Gazalkent
  • TerDU TerDU
Бугунги янгиликлар