«Ливерпул» клуби «Монако» яримҳимоячиси Ламин Камаранинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Манбага кўра, мерсисайдликлар сенегаллик 22 ёшли ёшли футболчи қишки трансферлар ойнасида ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.
Маълумот учун, «Ливерпул» ёзги трансферлар ойнасида ўз сафига янги яримҳимоячи қўшиб олишни режалаштирган, аммо бу режа амалга ошмаган. Шу боис Камара қишки трансферлар ойнасида мерсисайдликлар таркибини кучайтириши мумкин бўлган асосий номзодлардан бирига айланган.
Камара бу мавсумда барча турнирлар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди. Футболчининг «Монако» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.