Ўзбекистон миллий жамоаси йиғинида бўлиб турган «Насаф» дарвозабони Абдувоҳид Неъматов танқидларга муносабати ҳақида гапириб ўтди.
Жаҳон чемпионатидан кейин дарвозабонларимиз манзилига танқидлар «ёмғири ёғилди». Киперларимизнинг бўйи пастроқлиги ва бошқа факторлар ҳақида гапирилди. Шу танқидларга қандай жавоб берган бўлардингиз?
«Йўқ, биз ўзи Жаҳон чемпионатида… Умумий олиб қарасангиз, худди мен… Оддий мисол Португалия билан ўйинни олиб қарайлик. Худди жамоа 4 та гол урди, мен эса 5 та тўп ўтказиб юбориб, биз ютқазиб қўйдик. Саволингизни ҳозир мана шундай тушуняпман. Бутун жамоа ютқазди, худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади. Танқидларга келадиган бўлсак, улар доим бўлган. Мендан аввалгиларга ҳам бўлган, мендан кейингиларга ҳам бўлади. Менга ҳам бўлади. керак бўлса сизга ҳам бўлади», - деди голкипер.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади