Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби бош мураббий сифатида Александр Блессинни расман таништирди.
Аввалроқ жамоа Германия чемпионатининг дастлабки тўртта учрашувида мағлуб бўлди. Натижада Ойген Полански билан шартномани муддатидан олдин бекор қилганди. Эндиликда Блессин бош мураббий сифатида ишлайди.
Клуб 53 ёшли мутахассис билан 2028 йилнинг ёзига қадар битим имзолади. Блессин аввал «Санкт-Паули»ни бошқарган ва унинг қўл остида жамоа Германия элита дивизионини тарк этган.
Шунингдек, мутахассис Белгиянинг «Юнион Сент-Жиллуаз» ва «Остенде», Италиянинг «Женоа» ҳамда Германиянинг «Лейпциг» клубларида ишлаган.
Маълумот учун, «Боруссия М» Бундеслиганинг дастлабки тўрт туридан сўнг турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.