Live
7
Ўзбек

Шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Арманистонни мағлуб этди

Бошқалар
26 сентябр, 11:43
    9
Ўзбекистон-1 жамоаси 18 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлади.
Шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Арманистонни мағлуб этди
Фото: Chess Uzbekistan

Самарқанд шаҳрида давом этаётган 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 10-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон асосий жамоаси Арманистонни мағлуб этди.

Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Муҳиддин Мадаминов ўз партияларида ғалаба қозонган бўлса, Нодирбек Ёқуббоев эса о‘з доскасида дуранг натижа қайд этди.

  • Нодирбек Абдусатторов 1:0 Ҳаик Мартиросян
  • Жавоҳир Синдоров 1:0 Роберт Ҳовҳаннисян
  • Нодирбек Ёқуббоев 0,5:0,5 Шант Саргисян
  • Муҳиддин Мадаминов 1:0 Габриэл Саргисян

Ушбу ғалабдан сўнг, Ўзбекистон-1 жамоаси 18 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлади.

Сўнгги турдаги рақиб барча учрашувлар якунланганидан кейин маълум бўлади.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар