FIFA Миср миллий жамоаси бош мураббийи Ҳоссам Ҳасанни жазоламайди.
59 ёшли мутахассис Жаҳон чемпионати-2026 1/16 финалида Австралия (1:1, пеналтилар сериясида — 4:2) мағлуб этилганидан сўнг майдонга Фаластин байроғи билан чиққанди.
FIFA Фаластин футбол ассоциацияси ташкилот аъзоси эканини инобатга олиб, Жаҳон чемпионатида ушбу мамлакат байроғини намойиш этишга рухсат берилганини тасдиқлади. Шу сабабли Ҳоссам Ҳасанга нисбатан ҳеч қандай интизомий чора кўрилмайди.
FIFA майдонга Фаластин байроғини олиб чиққан Миср бош мураббийини жазоламайди
Футбол
6 июл, 07:30
Ҳоссам Ҳасан Австралия билан баҳсдан сўнг ғалабани байроқ билан нишонлаганди.
Foto: Getty Images