Бугун
2
Ўзбек

«Сурхон» — «Динамо» ўйини Самарқандда ўтказилади

Футбол
6 июл, 08:15
Бу мавсумда мезбон жамоанинг рақиб майдонида ўйнаши 4-бор кузатилмоқда.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Сурхон» — «Динамо» ўйини Самарқандда ўтказилади
Foto: Dinamo PFC
23.07.2026, 11:00 Ўзбекистон Суперлигаси Сурхон Сурхон - : - Динамо Динамо

Термиздаги «Сурхон Арена» стадиони майсаси аянчли ҳолатга келиб қолганлиги туфайли, ПФЛ ушбу стадионни ҳам Суперлига ўйинларини қабул қилувчи стадионлар рўйхатидан чиқарди.

«Сурхон» Суперлига регламентига зид равишда расмий учрашув стартига 20 кун вақт қолгунига қадар ҳам Суперлига 13-туридан ўрин олган «Динамо»га қарши учрашув ўтиши режалаштирилган стадион масаласида Лигага расмий таклиф киритмади. Шундан келиб чиқиб, мазкур беллашув «Сурхон» клубининг номинал мезбонлиги остида Самарқанддаги «Динамо» стадионида ўтказилади.

Маълумот учун, Суперлига жорий мавсумида худди шундай сабаб оқибатида 3-тур доирасидаги «Машъал» — «Қизилқум», 4-тур доирасидаги «Сўғдиёна» — «Пахтакор» ҳамда 7-тур доирасидаги «Насаф» — «Бухоро» учрашувлари рақиб майдонига кўчирилганди. «Сурхон» — «Динамо» беллашуви бу борада ҳисоб бўйича тўртинчиси ҳисобланади», — дейилади хабарда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сурхон Сурхон
  • Динамо Динамо
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар