Ёзги йиғинни Туркияда ўтказаётган «Навбаҳор» иккинчи ўртоқлик баҳсини Истанбулнинг «Башакшеҳир» клубига қарши ўтказиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Наманганликлардан Ҳусайн Норчаев ва Руслан Жиянов дублга эришди.
Эслатиб ўтамиз, «Башакшеҳир» сафида Ўзбекистон миллий жамоа футболчилари Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев ҳаракат қилади. Аммо мундиалда иштирок этган иккала ўйинчи ҳам айни вақтда Ўзбекистонда бўлиб туришибди.
Темур Кападзе жамоаси аввалроқ Озарбойжон вице-чемпиони «Зира»дан устун келганди.
Ўртоқлик ўйини. «Навбаҳор» «Башакшеҳир»га 4 та гол урди
Футбол
2 июл, 13:05
Норчаев ва Жиянов дублга эришди.
Foto: FC Navbahor