«Манчестер Юнайтед» ва «Аякс» клубларининг собиқ бош мураббийи Эрик тен Хаг Нидерландия миллий жамоасини бошқариши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 55 ёшли мутахассис Роналд Куманнинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, «Ливерпул» собиқ бош мураббийи Арне Слот ҳам ушбу лавозимга даъвогарлар қаторида тилга олинмоқда.
1 июл куни Нидерландия футбол ассоциацияси Роналд Куманнинг шартномаси 31 июл куни якунланиши ва у шундан сўнг ўз лавозимини тарк этишини расман маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Эрик тен Хагнинг сўнгги иш жойи Леверкузеннинг «Байер» клуби бўлган. У 2025 йилнинг июлидан сентябригача жамоани бошқарган.
Маълумот учун, Тен Хаг бошқаруви остида «Байер» атиги учта расмий учрашув ўтказган.