Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Роналд Куманнинг яқин орада истеъфога чиқарилиши кутилмоқда.
De Telegraph нашри журналисти Ерон Каптейнснинг фикрича, ЖЧ-2026даги муваффақиятсизликдан сўнг мутахассис ўз лавозимини сақлаб қола олмайди.
«Куман Нидерландия билан муваффақиятга эриша олмади. Шу сабабли мухлислар унга нисбатан жуда танқидий муносабатда. Менимча, у албатта истеъфога чиқарилади. Бундан ташқари, ҳозирги авлод 2008–2010 йиллардаги Нидерландия жамоаси даражасида эмас», — деди Каптейнс.
Эслатиб ўтамиз, Нидерландия ЖЧ-2026 1/16 финалида Марокашга қарши баҳсда 1:1 ҳисобини қайд этди ва пеналтилар сериясида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.
Роналд Куман Нидерландия жамоасини 2023 йил январидан буён бошқариб келмоқда. 2026 йил март ойида у 63 ёшни қарши олди.