Бугун
3
Ўзбек

Германия футболчиларининг ҳаммаси ҳам Парагвайга қарши пеналти тепишни истамаган — Bild

Футбол
30 июн, 10:30
Манбага кўра, пеналтилар сериясида жавобгарликни ўз зиммасига олишни истамаган футболчилар бўлган.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Германия футболчиларининг ҳаммаси ҳам Парагвайга қарши пеналти тепишни истамаган — Bild
Foto: Getty Images
29.06.2026 AP Жаҳон чемпионати Германия Германия (3) 1 : 1 (4) Парагвай Парагвай

ЖЧ-2026 1/16 финалида Германиянинг Парагвайга пеналтилар сериясида (3:4) мағлуб бўлганидан сўнг учрашувга оид янги тафсилотлар маълум бўлди.

Bild нашри хабарига кўра, серия вақтида Германия миллий жамоасида олтинчи зарбани тепишга тайёр футболчини топишда муаммолар юзага келган.

Бешинчи зарбадан кейин ҳисоб 3:3 бўлиб турган пайтда «Бавария» ҳимоячиси Жонатан Та тўп олдига борди. Манбанинг таъкидлашича, у буни бошқа футболчилар иккиланиб тургани сабабли қилган.

Ўша вақтда майдонда Леон Горецка, Валдемар Антон, Натан Браун, Малик Тиау ва дарвозабон Мануел Нойер ҳам бор эди.

30 ёшли Та фаолиятида илк бор пеналти тепди, бироқ унинг зарбаси дарвозадан анча юқорига кетди. Шундан сўнг Парагвай ўз уринишини аниқ амалга ошириб, Германияни турнирдан чиқариб юборди.

Жонатан Та учрашувнинг энг омадсиз қаҳрамонларидан бирига айланди. У қўшимча бўлимларда бош билан гол урганди, аммо VAR текширувидан сўнг ҳакам Валдемар Антоннинг Парагвай дарвозабонига нисбатан қоидабузарлик қилганини қайд этиб, голни бекор қилди.

Bild бу ҳолатни 2012 йилги Чемпионлар лигаси финали билан ҳам таққослади. Ўшанда «Бавария» ва «Челси» ўртасидаги пеналтилар сериясида ҳам айрим мюнхенлик футболчилар зарба беришни истамаган ва учинчи бўлиб нуқтага дарвозабон Мануел Нойер келган эди. Нашрнинг фикрича, бу сафарги воқеа ҳам Германия футболида етакчилик ва ғолиблик руҳияти етишмаётганини яна бир бор кўрсатди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
  • Парагвай Парагвай
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар