Жаҳон чемпионатида 1/16 финал босқичининг навбатдаги жуфтлигида Нидерландия ва Марокаш ўзаро тўқнаш келди.
Беллашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ғолиб аниқланмади. Пеналтилар сериясида эса Африка вакиллари устун келди.
Қайд этиш лозим, энди Марокаш 1/8 финал босқичида Канада билан ўйнайди.
ЖЧ-2026. 1/16 финал
Нидерландия — Марокаш 1:1
Пеналтилар серияси — 2:3
30 июн. Монтеррей, «Estadio BBVA».
Голлар: Гакпо 72 — Диоп 90+1.
Нидерландия — Вербрюгген, ван Ҳекки, ван Дейк, Аке (Копмейнерс 71), Дюмфрис, Гравенберх (К. Тимбер 86), де Йонг (де Роон 110), ван де Вен (Ҳато 86), Саммервилл, Гакпо (Клюйверт 113), Броббей (Вегҳорст 71).
Марокаш — Буну, Мазрауи, Риад (Салоҳ-Эддине 75), Диоп, Ҳакими, Буадди (Мурабет 79), Айнауи, Ҳаннус (Талби 87), Оунаҳи (Раҳими 86), Диас (Яссин 79), Сайбари.
Огоҳлантириш: Диоп 47.