Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичидаги Японияга қарши ўйин (2:1)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Биз бу ҳақда турнир бошланишидан олдин ҳам гаплашгандик. Футболда хатолар бўлади ва улардан тўлиқ қочиб бўлмайди. Идеал жамоа мавжуд эмас.
Муҳими — жамоа хатоларга қандай муносабат билдириши. Биз айнан шу жиҳат устида ишлаяпмиз.
Ҳеч ким гол уришимизга шубҳа қилмаганди. Иккинчи таймда ўйинимизни яхшиладик ва рақибнинг тезкор ҳужумларига имкон бермасликка ҳаракат қилдик. Босимни ҳис қилиш — бу табиий ҳолат. Футболда бу янгилик эмас.
Ғалабадан кейин енгилликни ҳис қилиш ҳам табиий. Мен доимо шуни ёдда тутаманки, мағлубиятдан кейин бу ерда туриш анча оғир бўлади.
Менимча, ҳозирча бу турнирдаги энг яхши ўйинимизни ўтказдик. Биринчи бўлимда вазиятлар яратиш қийин кечди, рақиб ҳимояда жуда зич ўйнади. Иккинчи бўлимда эса қанотдан узатмалар ва жарима майдонига кўпроқ тўп етказиш орқали ечим изладик.
Ўсиш яққол кўринди. Бугун юзага келган муаммоларга қарши ечим топишга ҳаракат қилдик», — деди Анчелотти Globo нашрига берган интервюсида.
Маълумот ўрнида, Бразилия миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида Кот-д'Ивуар — Норвегия учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади.