Live
1
Ўзбек

Анчелотти Японияга қарши баҳсда Неймарни туширмагани сабабини айтди

Футбол
29 июн, 17:55
34 ёшли футболчи 1/16 финал ўйинида захирада қолдирилди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Анчелотти Японияга қарши баҳсда Неймарни туширмагани сабабини айтди
Foto: Getty Images
29.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Бразилия Бразилия 2 : 1 Япония Япония

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ЖЧ-2026 1/16 йиналидан ўрин олган Японияга (2:1) қарши баҳсда Неймарни майдонга туширмагани сабабини изоҳлади.

«Неймарни қўшимча бўлимлар учун асраб қўйгандик.У билан гаплашдим — 60 ёки 65-дақиқада захирадан майдонга тушиши мумкин эди. Аммо биз ҳисобни тенглаштирдик ва шунинг учун ўйин тузилишини ўзгартирмасликка қарор қилдим, чунки жамоа баҳсни назорат қилаётганди.

Бизда ҳам майдонда, ҳам захира ўриндиғида етарлича имкониятлар бор. Футболчиларнинг индивидуал маҳорати юқори экани жуда яхши. Буни қадрлашимиз керак. Бу жуда масъулиятли ўйин эди. Япония осон рақиб эмас, улар — жуда яхши ташкиллашган жамоа»
, — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Globo Esporte.

Маълумот учун, 34 ёшли Неймар ушбу мундиалда фақат бир ўйинда — 3-турдан ўрин олган Шотландияга (3:0) қарши баҳсда захирадан туширилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Япония Япония
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар