Бугун
3
Ўзбек

Сано: «Натижа ҳаммасидан муҳим, демак биз ҳали етарлича кучли эмасмиз»

Футбол
30 июн, 04:32
Япония яримҳимоячиси Бразилияга қарши аламли мағлубиятдан сўнг фикр билдирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Сано: «Натижа ҳаммасидан муҳим, демак биз ҳали етарлича кучли эмасмиз»
Foto: Getty Images
29.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Бразилия Бразилия 2 : 1 Япония Япония

Япония миллий жамоаси яримҳимоячиси Кайшу Сано ЖЧ-2026 1/16 финалида Бразилиядан қабул қилиб олинган аламли мағлубиятдан (1:2) сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Япония учрашувда ҳисобни айнан Санонинг голи билан очган эди. Бироқ Бразилия Касемиро орқали мувозанатни тиклади, қўшиб берилган дақиқаларнинг олтинчисида эса Габриел Мартинелли ғалаба голини урди.

«Менимча, футболда энг муҳими натижа. Шу боис жуда хафаман, чунки бу жамоа мусобақани бунчалик эрта тарк этмаслиги керак эди. Аммо сўнгги дақиқаларда шундай тарзда мағлуб бўлишимиз ҳали етарлича кучли эмаслигимизни кўрсатди.

Шунга қарамай, биз қилаётган ишлар нотўғри эмас. Менимча, шу пайтгача босиб ўтган йўлимиз билан фахрланишимиз мумкин», — деди Сано.

ЖЧ-2026 Япония учун тарихдаги саккизинчи мундиал бўлди. Самурайлар гуруҳ босқичида Нидерландия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, Тунисни 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Аммо плей-оффнинг илк босқичида Бразилияга имкониятни бой бериб, ўз тарихидаги энг яхши натижани такрорлай олмади.

Жамоа сардори вазифасини бажарган Ко Итакура ҳам турнирнинг бу босқичда якунланганидан афсусдалигини билдирди.

«Бу жамоа мусобақани айнан шу босқичда якунлайди, деб ҳеч қачон ўйламагандим», — деди ҳимоячи.

Япония турнирни тарк этгач, ЖЧ-2026 плей-оффида Осиё шарафини фақат Австралия миллий жамоаси ҳимоя қилишда давом этмоқда. Австралияликлар 1/16 финалда Мисрга қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Япония Япония
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар