Live
1
Ўзбек

Мориясу: «Японияликлардан узр сўрайман. Жавобгарликни ўз зиммамга оламан»

Футбол
29 июн, 16:40
«Самурайлар» устози Бразилиядан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Мориясу: «Японияликлардан узр сўрайман. Жавобгарликни ўз зиммамга оламан»
Foto: Getty Images
29.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Бразилия Бразилия 2 : 1 Япония Япония

Япония миллий жамоаси бош мураббийи Ҳажиме Мориясу ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Бразилия (1:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Биз японияликлар учун ғалаба қозона олмаганимиздан чуқур афсусдаман. Бош мураббий сифатида масъулиятни ўз зиммамга оламан ва барчадан узр сўрайман.

Шунингдек, Ҳюстондаги стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаган кўп сонли япониялик мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бундан ташқари, Японияда ҳам, дунёнинг турли бурчакларида ҳам кўпчилик тун ярмида телевизор ёки интернет орқали ўйинни кузатиб, бизга далда берганларни яхши биламан.

Мусобақадаги иштирокимизни айнан шу ерда якунлаш жуда оғир. Аммо футболчилар бу ўйинда бор куч ва имкониятларини ишга солишди. Улар бу кунгача бўлган тайёргарлик жараёнида ҳар бир кунни қадрлаб, улкан фидойилик билан меҳнат қилишди. Мураббийлар штаби ва бутун жамоа ҳам шу йўл давомида беқиёс садоқат ва жонбозлик кўрсатди.

Қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Ҳозир чуқур тушкунликка тушган бўлсак-да, бу натижани қабул қилиб, келажакда янада яхшироқ бўлиб қайтиш учун ундан куч ва рағбат оламиз»,
— дея Мориясунинг сўзларини келтиради Globo Esporte.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Япония Япония
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар