Бугун
3
Ўзбек

Нойер: «Бундай рақибни албатта мағлуб этишимиз керак эди»

Футбол
30 июн, 00:20
Мануэл жамоаси мундиалдан сенсацион тарзда чиқиб кетганидан кейин ўз фикрларини билдирди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Нойер: «Бундай рақибни албатта мағлуб этишимиз керак эди»
Фото: Kicker
29.06.2026 AP Жаҳон чемпионати Германия Германия (3) 1 : 1 (4) Парагвай Парагвай

40 ёшли Германия миллий жамоаси дарвозабони Мануэл Нойер 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сенсацион тарзда чиқиб кетганидан кейин ўз фикрларини билдирди.

Юлиан Нагелсманн шогирдлари 1/16 финал босқичида Парагвайга қарши баҳсда пеналтилар сериясида мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди.

«Барчамиз жуда хафамиз. Бугун ғалаба қозониш учун бизга ҳам куч, ҳам омад етишмади. Лекин энг асосий муаммо — биз жуда кам голли вазият яратдик.

Шунга қарамай, мени кўпроқ учрашувнинг ўзи ташвишга солмоқда. Биз бундай рақибни албатта мағлуб этишимиз керак эди», — деди Нойер.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
  • Парагвай Парагвай
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар