Парагвай президенти Сантиаго Пеня 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичидаги Германия устидан қозонилган ғалабадан сўнг мамлакатда дам олиш куни эълон қилди.
Жанубий Америка вакили Германия миллий жамоаси билан кечган баҳснинг асосий ва қўшимча вақтида 1:1 ҳисобини қайд этди ҳамда пеналтилар сериясида 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди Парагвай чоракфинал йўлланмаси учун Франция — Швеция жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади. Жамоа ғалабасидан кейин сиёсатчи 30 июн, сешанба куни мамлакатда расман дам олиш куни бўлишини маълум қилди.
«Парагвай ҳеч қачон таслим бўлмайди!» — деб ёзди Пеня ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.
Мамлакат қонунчилигига кўра, президент бундай қарор қабул қилиш ваколатига эга. Амалдаги қонун унга бир йил давомида қўшимча 3 та дам олиш кунини белгилаш ҳуқуқини беради.