«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячи Мэйсон Маунт билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда журналисти Крис Уилер маълум қилди.
Аввалроқ Маунтга «Милан» жиддий қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Бироқ «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти 26 ёшли футболчини жамоада олиб қолиш ниятида.
Ўтган мавсумда Маунт барча турнирларда 25 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.