Live
1
Ўзбек

Шахмат марафони бўйича жаҳон рекорди янгиланди

Бошқа спортлар
29 июн, 13:45
Перу пойтахтида ўтган турнирда 69,5 соат тўхтовсиз шахмат ўйналди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Шахмат марафони бўйича жаҳон рекорди янгиланди
Foto: WR Chess

Перу пойтахти Лима шаҳрида Вадим Росенстеин томонидан ташкил этилган шахмат марафони ўз ниҳоясига етди. Ушбу марафонда 854 нафар иштирокчи қатнашиб, 69,5 соат давомида тўхтовсиз шахмат ўйнашди, деб ёзади Uz Chess.

Бу вақт оралиғида жами 12,445 та партия ўйналди. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси эса нақд 100 000 АҚШ долларини ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги рекорд нигериялик Тунде Онакояга тегишли бўлиб, у Ню-Йоркдаги Таймс-скверда 64 соат тўхтовсиз шахмат ўйнаганди.

«Бошида ҳамма нарса мукаммал бўлмагани ҳам мени хурсанд қилади. Янги нарса яратишнинг гўзаллиги ҳам шунда. Биз ҳали кўп нарсаларни ўрганишимиз керак ва буни фақат амалиёт орқали уддалаймиз.

Ўтган бир неча кун ичида мен минглаб бахтли юзларни кўрдим. Бу табассумлар менга шахматни бутун дунё бўйлаб ривожлантиришга куч беради», — дейди рекорд ортида турган ташкилотчи Вадим Росенстеин.

Бугунги янгиликлар