Live
1
Ўзбек

Юрич – «Монца» бош мураббийи

Футбол
29 июн, 12:23
50 ёшли мутахассис ушбу лавозимда Паоло Бянконинг ўрнини эгаллади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Юрич – «Монца» бош мураббийи
Фото: Getty Images

«Монца» клуби бош мураббий сифатида Иван Юрични расман эълон қилди.

Қайд этилишича, 50 ёшли мутахассис ушбу лавозимда Паоло Бянконинг ўрнини эгаллади.

Кейинги мавсумда «Монца» Италия А Сериясида иштирок этади. Жамоа В Серияда ўтказилган бир мавсумдан сўнг яна юқори дивизионга қайтишга муваффақ бўлди.

Маълумот учун, Юрич бундан аввал «Аталанта» клубини бошқарган эди. У Бергамо жамоаси бошқарувида олти ой давомида фаолият юритиб, ушбу вақт ичида атиги 15 та ўйин ўтказишга улгурган (4 та ғалаба, 8 та дуранг ва 3 та мағлубият).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Monza Monza
Бугунги янгиликлар