«Манчестер Сити» бош мураббий сифатида Энцо Марескани таништирди. Италиялик мутахассис клуб билан уч йиллик шартнома имзолади.
Бу Маресканинг «Манчестер Сити»га учинчи бор қайтиши ҳисобланади. Энцо илгари Пеп Гвардиола билан бирга ишлаган.
Маълумот учун Мареска аввалроқ «Челси»ни бошқарган ва 2026 йилнинг январ ойида истеъфога чиққан эди.
«Манчестер Сити» эса мавсум якунига етганидан сўнг Гвардиола билан хайрлашганди. Испаниялик мутахассис 10 йиллик фаолиятидан сўнг «шаҳарликлар»ни тарк этганди.