«Челси» клуби «Монако» ҳужумчиси Фоларин Балогунни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.
Манбага кўра, «кўклар» америкалик 24 ёшли форвардни кузатмоқда ва сотиб олиш йўлларини изламоқда.
«Монако» америкалик ҳужумчини сотишга тайёр, бироқ бу фақат харидор клуб молиявий талабларни тўлиқ қондирган тақдирдагина амалга ошади. Франция клуби футболчини 50–55 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Балогун учун курашда «Челси»дан ташқари «Нюкасл», «Боруссия Д», «Ювентус» ва «Барселона» ҳам иштирок этмоқда.
Ўтган мавсумда Фоларин барча турнирларда 19 та гол уриб, 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.