Бугун
28
Ўзбек

«Сандерленд» Жакани «Челси»га сотмоқчи эмас

Футбол
27 июн, 14:38
Клуб швейцариялик яримҳимоячи бўйича ҳеч қандай расмий таклиф олмаганини маълум қилди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Сандерленд» Жакани «Челси»га сотмоқчи эмас
Foto: Getty Images

«Сандерленд» яримҳимоячи Гранит Жаканинг «Челси»га ўтиши ҳақидаги хабарларни рад этди.

Sky Sports хабарига кўра, аввалроқ матбуотда Лондон клуби 33 ёшли футболчи учун 30 миллион евро таклиф қилгани ҳақида маълумотлар тарқалган. Бироқ «Сандерленд» бундай таклифни олмаганини билдирган.

Шунингдек, манбага кўра, клуб Жакани сотишни режалаштирмаяпти ва тажрибали яримҳимоячи янги мавсумни ҳам «қора мушуклар» сафида бошлаши кутилмоқда.

Ўтган мавсумда Гранит Жака барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Футболчининг «Сандерленд» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнига қадар амал қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сандерленд Сандерленд
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар