Лондоннинг «Челси» клуби «Сандерленд» яримҳимоячиси Гранит Жакани ўз сафига қўшиб олиш учун илк расмий таклифини юборди.
Журналист Лука Черчионенинг хабарига кўра, «кўклар» 33 ёшли футболчи учун 30 миллион евро таклиф қилган.
Манбага кўра, ушбу трансферни амалга оширишни «Челси»нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо шахсан сўраган. Испаниялик мутахассис аввалроқ Жакани Леверкузеннинг «Баер» клубида ҳам бошқарган.
2025/26 йилги мавсумда Гранит Жака «Сандерленд» сафида Англия Премер-лигасининг 34 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол ва 6 та ассист муаллифи бўлди.
Швейцариялик футболчининг «Сандерленд» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.