«Сандерленд» «Челси»нинг Гранит Жакани трансфер қилиш борасидаги таклифини рад этди.
Тhe Athletic хабарига кўра, Лондон клуби 33 ёшли яримҳимоячи учун 9,3 миллион евро таклиф қилган. «Челси» бу суммани асосли деб ҳисоблаган бўлса-да, «Сандерленд» бундай таклифни мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган деб баҳолаган.
Манбага кўра, клуб ушбу таклифни футболчи ва жамоага нисбатан ҳурматсизлик сифатида қабул қилган ҳамда Англия Премер-лигасидаги бошқа клубларга ҳам Гранит Жака ҳеч қандай шароитда сотилмаслигини билдирган.
2025/26 йилги мавсумда Жака барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган. Тransfermarkt портали швейцариялик футболчининг бозор қийматини 8 миллион еврога баҳоламоқда.