«Манчестер Сити»га бош мураббий сифатида тайинланган Энцо Мареска «шаҳарликлар»га қайтиши ҳақида фикр билдирди.
«Манчестер Сити — жуда яхши биладиган клуб. Бу жамоани бошқариш имкониятига эга бўлганимдан жуда хурсандман.
Айтиш керакки, бу яхши бошқариладиган клуб. Барча ишлар режа асосида ва аниқ мақсад билан амалга оширилади. Мураббий учун бу идеал муҳит. Бу менга ўз вазифамни самарали бажариш учун зарур барқарорликни таъминлайди.
Бу менинг клубдаги учинчи фаолиятим. Талаблар ва кутилмаларни яхши биламан. Менга ишонч билдирганлари учун уларга миннатдорчилик билдираман.
Футболчилар билан ишлашни сабрсизлик билан кутяпман. Биз ғалаба қозонишни, чиройли футбол ўйнашни ва «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиш масъулиятидан завқ олишни истаймиз», — дея Маресканинг сўзларидан келтиради клуб расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, Мареска «Манчестер Сити» билан уч йиллик битим имзолади.