«Монако» яримҳимоячиси Пол Погба жамоасини муддатидан олдин тарк этиши мумкин.
Монегасклар раҳбарияти 33 ёшли футболчининг навбатдаги жароҳатидан сўнг у билан шартномани бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Агар томонлар ҳамкорликни тўхтатса, Погба бошқа қитъадан тушган таклифларни кўриб чиқмоқчи. Франциялик яримҳимоячи фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган вариантлар орасида MLS ва Саудия Арабистони чемпионати клублари тилга олинмоқда.
Қайд этиш лозим, ўтган мавсум Погба «Монако» сафида Франция чемпионатида атиги 6 та ўйин ўтказди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади