Live
6
Ўзбек

Погба «Монако» машғулотида жароҳат олди

Футбол
11 август, 11:49
Футболчининг қанча муддатга сафдан чиққани маълум эмас.
Погба «Монако» машғулотида жароҳат олди
Фото: Getty Images

«Монако» яримҳимоячиси Пол Погба янги мавсум олдидан яна жароҳат муаммосига дуч келди. Бу ҳақда Nice-Matin нашри хабар берди.

Манбага кўра, франциялик 33 ёшли футболчи Англиядаги мавсумолди йиғин доирасида чап сонидан жароҳат олган. Футболчи машғулот вақтида оёғида оғриқ сезган.

Ҳозирча жароҳатнинг қанчалик жиддий экани ва Погба қанча муддат майдонга туша олмаслиги ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Маълумот учун, Погба ўтган мавсумда монегасклар сафида 6 та учрашувда майдонга тушган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Монако Монако
Бугунги янгиликлар