«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике испаниялик ҳужумчи Ферран Торреснинг трансфери ҳақида фикр билдирди.
«Ушбу трансфердан хурсандман. Биз жамоамизни кучайтиряпмиз. Барча имкониятларга очиқ бўлишимиз керак, Ферран эса жаҳон даражасидаги футболчи.
Биз уни жуда яхши биламиз. У бизнинг талабларимизга мослаша олади, ҳужум чизиғининг исталган позициясида ўйнаши мумкин. Таркибда шундай футболчи бўлиши муҳим.
Биз Луиш Кампуш билан биргаликда жамоани яхшилаш устида ишлашда давом этяпмиз», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради RMC Sport.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда ҳужумчи «Барселона» сафида барча турнирларда 49 та учрашувда иштирок этиб, 21 гол ва 3 ассист қайд этди.