Италиялик ҳужумчи Чиро Иммобиле фаолиятини якунлаши ҳақидаги қарорини изоҳлади.
«Фаолиятимни якунлашим ҳақида эълон қилиш менга ёқмайди. Бу қайғули. Лекин шу он келди. Мендан хафа бўлмаслигингизни сўрайман.
Аслида эса мен бахтлиман, чунки ростан вақти келди. Мен энди аввалги Чиро Иммобиле бўла олмайман», — деб ёзди футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Маълумот ўрнида, Чиро Иммобиле Италия А Сериясида 4 марта мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлган. У турли йилларда «Ювентус», «Лацио», «Бешиктош», «Боруссия Д», «Севиля» ва бошқа клублар шарафини ҳимоя қилганди.