Live
1
Ўзбек

Иммобиле 36 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади

Футбол
14 август, 15:14
Чиро фаолияти давомида 650дан ортиқ ўйинда иштирок этиб, 320 дан зиёд гол урди.
Иммобиле 36 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади
Фото: Getty Images

Италиялик ҳужумчи Чиро Иммобиле 36 ёшида профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақда «Париж» клубининг расмий сайти хабар берди.

Клуб баёнотида таъкидланишича, Иммобиле 17 йиллик профессионал фаолиятидан сўнг футболни тарк этишга қарор қилган. Италиялик ҳужумчи энди вақтини асосан оиласи ва яқинларига бағишлашни хоҳламоқда.

«Иммобиле ва «Париж» футбол клуби италиялик ҳужумчининг профессионал футболчилик фаолиятини якунлаш қарорини маълум қилади. Футболчи 17 йиллик профессионал фаолиятидан кейин вақтини кўпроқ яқинларига бағишлаш истагини билдирди», — дейилади клуб баёнотида.

Ўтган мавсумда Иммобиле «Париж» сафида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. Чиро фаолияти давомида 650 дан ортиқ ўйинда иштирок этиб, 320 дан зиёд гол урди.

У турли йилларда «Ювентус», «Лацио», «Бешиктош», «Боруссия Д», «Севиля» ва бошқа клублар шарафини ҳимоя қилди.

Бугунги янгиликлар