Бугун
29
Ўзбек

“Атлетико” мавсумолди йиғинида кимларни майдонга туширди?

Футбол
14 август, 16:22
Мадридликлар “Марсел”ни мағлуб этиб, янги мавсум олдидаги сўнгги ўйинини ўтказди.
“Атлетико” мавсумолди йиғинида кимларни майдонга туширди?
Foto: Atletico de Madrid

“Атлетико” мавсумолди тайёргарлигидаги сўнгги ўртоқлик учрашувида “Марсель”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Диего Симеоне шогирдлари Франциядаги баҳсда бир қатор футболчиларини синаб кўрди ва янги мавсум олдидан муҳим хулосалар чиқарди.

Мадридликлар таркибида бир қатор асосий футболчилар ҳали мавсумолди ўйинларида майдонга тушмади. Хулиан Алварес, Александр Баэна, Маркос Ллоренте ва Хуан Муссо терма жамоадаги иштирокидан кейин ҳали машғулотларга қўшилмаган. Жароҳат олган Александр Сёрлот ҳам “Марсель”га қарши баҳсда иштирок этмади.

Учрашувда “Атлетико” дастлаб рақиб ҳужумчиси Пайшаонинг голидан кейин ортда қолди. Мадридликлар ҳимояда хатога йўл қўйиб, бразилиялик футболчига қулай имконият яратиб берди.

Бироқ кейин жамоа ўйинни назорат қила бошлади. Адэмола Лукманнинг прессингда тўпни олиб қўйишидан кейин Мендоса ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда эса “Атлетико” ғалаба голини урди.

Эътиборлиси, ҳал қилувчи ҳужумни клуб академияси тарбияланувчилари ташкил қилди. Хорхе Кастилио Арнауга тўп узатди, у эса қулай вазиятда Карлос Мартинга пас берди. Ҳужумчи тўпни дарвозага жойлаб, “Атлетико”га ғалаба келтирди.

Симеоне учун учрашувдаги энг яхши жиҳатлардан бири Пабло Барриоснинг ўйини бўлди. Шунингдек, Кан Ин Ли ҳужумларга тезлик қўшди ва Лукманга ажойиб голли узатма берди. Арнау эса ўзининг ҳаракатчанлиги билан мураббийга янги мавсумда яна бир вариант пайдо бўлганини кўрсатди.

Шу тариқа, “Атлетико” мавсумолди тайёргарлигини ижобий натижа билан якунлади. Бироқ Симеоненинг олдида ҳали вазифалар етарлича. Айниқса, жамоа тўп назоратини йўқотган пайтдаги ҳаракатлар ва ҳимоядаги хатолар устида ишлаш талаб этилади. Мадридликлар Ла Лигадаги биринчи учрашувини 17 август куни “Малага”га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Марсель Марсель
Бугунги янгиликлар