Live
1
Ўзбек

Ўртоқлик ўйини. «Атлетико» Францияда «Марсел»ни мағлуб этди

Футбол
14 август, 16:05
Жамоалар мавсумолдидан сўнгги ўртоқлик баҳсида майдонга тушди.
Ўртоқлик ўйини. «Атлетико» Францияда «Марсел»ни мағлуб этди
Фото: Getty Images

«Атлетико» клуби Францияда «Марсел»га қарши ўртоқлик беллашувида майдонга тушди. Унда «матрасчилар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб 22-дақиқада мезбонлар сафида Игор Пайшао ҳисобни очди. 39-дақиқага келиб Родриго Мендоса мувозанатни тиклади. 78-дақиқада эса мадридликлар ҳужумчиси Карлос Мартин гол уриб, «Атлетико»га ғалаба келтирди.

Бу беллашувда Хулиан Алварес «матрасчилар»нинг қайдномасига ҳам киритилмади.

Маълумот учун, Ла Лиганинг 1-турида Диего Симеоне жамоаси 19 август куни «Малага»га қарши майдонга тушади. «Марсел» эса 21 август куни «Страсбург» билан беллашади.

Ўртоқлик ўйини
Марсел – Атлетико 1:2
Голлар:
Пайшао 22 – Мендоса 39, Мартин 78.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Марсель Марсель
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Клуб ўртоқлик ўйинлари Клуб ўртоқлик ўйинлари
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар