Live
9
Ўзбек

«Барселона» Педрининг жароҳати борлиги ҳақидаги хабарларни рад этди

Футбол
15 август, 07:34
Клуб яримҳимоячи мавсумолди тайёргарликни махсус дастур асосида олиб бораётганини маълум қилди.
«Барселона» Педрининг жароҳати борлиги ҳақидаги хабарларни рад этди
Foto: Getty Images

«Барселона» Педрининг янги жароҳат олгани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди. Испаниялик яримҳимоячи 13 август куни Испания миллий жамоаси футболчилари билан бирга клуб базасига қайтган, бироқ жамоавий машғулотларда иштирок этмаганди.

Шундан сўнг футболчи янги жароҳат олгани ва «Барселона»нинг мавсум бошидаги таркибидан жой олмаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бироқ клуб бу маълумотларни рад этди. «Барселона» расмий Х саҳифасида Педрининг суратини эълон қилиб, футболчи мавсумолди тайёргарликнинг дастлабки кунларида махсус дастур асосида шуғулланаётганини маълум қилди.

«Педри мавсумолди тайёргарликнинг дастлабки кунларида махсус тайёргарлик дастури асосида ишламоқда», — дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, «Барселона» янги мавсумдаги илк баҳсини 19 август куни «Spotify Камп Ноу» стадионида Мисрнинг «Ал Аҳли» клубига қарши Жоан Гампер кубоги доирасида ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар