Live
12
Ўзбек

Ферран: «ПСЖ» каби катта мақсадларга эга клубда янги саргузашт бошлаётганимдан хурсандман»

Футбол
15 август, 06:10
Испаниялик ҳужумчи «Барса»дан «ПСЖ»га кўчиб ўтгани ҳақида фикр билдирди.
Ферран: «ПСЖ» каби катта мақсадларга эга клубда янги саргузашт бошлаётганимдан хурсандман»
Фото: Getty Images

Испания миллий жамоаси ҳужумчиси Ферран Торрес «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтгани ҳақида фикр билдирди.

«ПСЖ» каби катта мақсадларга эга клубда янги саргузашт бошлаётганимдан хурсандман. Менга имконият тақдим этгани учун клуб президенти Носир Ал Ҳилайфий, Луиш Кампуш ва бош мураббий Луис Энрикега миннатдорчилик билдираман.

Жамоага имкон қадар кўпроқ совринларни қўлга киритишда ёрдам бераман деган умиддаман», — деди Торрес.

Маълумот ўрнида, Ферран 2022 йилнинг январ ойидан бери «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Ушбу давр мобайнида ҳужумчи барча турнирларда 207 та ўйинда майдонга тушиб, 65 та гол урди ва 23 та ассист амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар