«Арсенал» ҳужумчиси Габриел Мартинелли «Галатасарой»га ўтиш вариантини истамаяпти. Бу ҳақда Тhe Athletic журналисти Девид Орнштейн Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби турк жамоасидан Мартинелли учун 45 миллион евролик таклиф олган. Бироқ бразилиялик футболчини фаолиятини «Галатасарой»да давом эттириш варианти қизиқтирмаяпти.
Мартинеллининг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган бўлиб, унда келишувни яна бир мавсумга узайтириш банди мавжуд.
Маълумот учун, 25 ёшли Мартинелли 2019 йилдан буён «Арсенал» сафида тўп тепмоқда. У клуб таркибида барча турнирларда 278 та баҳсда майдонга тушиб, 62 та гол урган ва 36 та голли узатмани амалга оширган.