Live
12
Ўзбек

Артета «Арсенал»даги келажаги ҳақида: «Бу ерда қолишни истайман»

Футбол
15 август, 06:38
Испаниялик мутахассис шартномани узайтириш масаласида хавотирга ўрин йўқлигини таъкидлади.
Артета «Арсенал»даги келажаги ҳақида: «Бу ерда қолишни истайман»
Foto: Getty Images

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета клуб билан шартномаси мавсум якунида тугашига қарамай, Лондонда қолишни истаётганини билдирди.

44 ёшли мутахассиснинг амалдаги келишуви 2027 йил ёзида якунланади. Аввалроқ томонлар янги шартнома борасидаги музокараларни ёзги трансферлар ойнаси сабаб ортга суришга қарор қилгани хабар қилинганди.

Артета якшанба куни «Манчестер Сити»га қарши Англия Суперкубоги баҳси олдидан ESPN нашрига берган интервюсида келажаги борасидаги вазиятга аниқлик киритди.

«Улар бу борада хавотирланишлари шарт эмас, чунки мен бу ерда қолишни истайман. Мен жуда хурсандман. Бирга ишлаётган инсонларим билан фаолият олиб бораётганимдан миннатдорман. Имконият бўлганда, бу масалани ҳал қиламиз. Ҳаммаси шу», — деди Артета.

Испаниялик мутахассис шартномани узайтириш масаласи ҳозирча асосий устувор вазифа эмаслигини ҳам таъкидлади.

«Менимча, ҳар доим бошқа бир устувор вазифа пайдо бўлади! Биз бу масалани шу тарзда ҳал қилиб келмоқдамиз. Менимча, шартнома муддати муаммо туғдирмаслигига ҳамма хотиржам қараяпти», — деди у.

«Менинг истагим, албатта, шу ерда қолиш. Мен бу ерда жуда хурсандман ва клубга бўлган муносабатим ҳам ўзгармаган. Шу сабабли барча масалалар табиий тарзда ҳал қилинмоқда», — дея қўшимча қилди Артета.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» 16 август куни Англия Суперкубоги доирасида «Манчестер Сити»га қарши баҳс ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар