Live
12
Ўзбек

«Реал» Родри трансфери амалга ошмагач, таянч яримҳимоячи учун вариантларни кўриб чиқмаяпти — Маrса

Футбол
15 август, 06:00
Мадрид клуби марказдаги футболчиларига ишонч билдирмоқда.
«Реал» Родри трансфери амалга ошмагач, таянч яримҳимоячи учун вариантларни кўриб чиқмаяпти — Маrса
Foto: Getty Images

Испаниянинг Маrса нашри «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри трансфери амалга ошмагач, «Реал»нинг таянч яримҳимоя чизиғидаги режаларига ойдинлик киритди.

Манбага кўра, Родри трансферининг амалга ошмагани Мадрид клубининг режаларини ўзгартирмайди. Ушбу позицияда португалиялик Бернарду Силва учун имконият кўрилмоқда. Шунингдек, Арда Гулер ва Тиаго Питарч каби футболчиларнинг ушбу позициядаги салоҳияти ҳам юқори баҳоланмоқда.

Маrса маълумотига кўра, «Арсенал» яримҳимоячиси Мартин Субименди билан қизиқиш ҳақидаги хабарлар асоссиз. Родри трансферининг амалга ошмагани «Реал» бошқа футболчини дарҳол харид қилади дегани ҳам эмас.

Клубнинг яна бир яримҳимоячи трансфер қилиши марказдаги футболчиларнинг эҳтимолий кетишига боғлиқ. «Реал» Федерико Валверде, Орелен Чуамени ва Эдуард Камавинга бўйича сўровлар олган. Валверде барча таклифларни рад этган, Чуамени ва Камавингага эса Англиянинг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда.

«Реал» ушбу икки франциялик футболчига ишонч билдирмоқда. Бироқ улардан бири жамоани тарк этса, Мадрид клуби яна бир яримҳимоячи харид қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Родри «Манчестер Сити»дан «Барселона»га ўтишга яқин турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Барселона Барселона
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар