«Милан» клуби ва Грузия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Каха Каладзе «ПСЖ» вингери Хвича Кварацхелия Мадриднинг «Реал» клубига ўтиши билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида гапирди.
— Хвича атрофида кўп гап-сўзлар бўлаётганини тушунаман, Каха, энг оммабоп мавзулардан бири эса Хвичнинг келажаги. Чунки йилдан-йилга Мадриднинг «Реали» ҳақида гапиришади. Сизнингча, Кварацхелиянинг фаолияти «Реал»даги сўнгги нуқтами ёки барибир «ПСЖ» учун афсона бўлишми?
- Агар қарасак, ҳа, «Реал Мадрид» бемалол уни олиши мумкин... Шунчаки бугунги кунда «ПСЖ» чиройлироқ футбол ўйнамоқда. Ва "Реал"дан кўра кучлироқ жамоадир. Бугунги кунда. Аммо тарихга назар ташласак, табиийки, «Реал» қироллик клуби, тарихдаги энг яхши жамоалардан бири. Шунинг учун, агар у Мадриднинг «Реал» клубига ўтишга муваффақ бўлса, барчамиз у учун фақат хурсанд бўламиз. Шунчаки ўтиш эмас, у ерда ҳам янги ютуқларга эришиш, Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш керак. Унда ҳа. Лекин бугунги кунда менга «ПСЖ»нинг ўйини жуда ёқмоқда. у ерда Луис Энрике борда... Даҳо, - деди Каладзе.