Live
5
Ўзбек

«Милан» Нкункуни машғулотлардан четлатди ва уни сотиб юбориш ниятида — Романо

Футбол
14 август, 08:40
Италия клуби франциялик футболчисини сотиб юборишни режалаштирмоқда.
«Милан» Нкункуни машғулотлардан четлатди ва уни сотиб юбориш ниятида — Романо
Фото: Getty Images

Италиянинг «Милан» клуби франциялик футболчиси Кристофер Нкунку билан хайрлашиш ниятида. Бу ҳақда машҳур инсайдер ва журналист Фабрицио Романо ўзининг Х тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

«Милан» Кристофер Нкункуни машғулотларга қўймаслик ҳақидаги қарори борасида огоҳлантирди. Нкунку «Милан»ни ижара ҳуқуқи асосида ёки тўлақонли тарк этиши мумкин. Италия ва чет эл клублари футболчи агенти билан музокараларни бошлаб юборган», — деб ёзади Романо.

Маълумот учун, 2025/2026-йилги мавсум А Серияда 28 ёшли Кристофер Нкунку 32 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатма етказиб берди. Шунингдек, футболчи ҳисобида Италия кубоги доирасидаги 2 ўйин ва 1 та гол мавжуд.

Бугунги янгиликлар