Боксчи Причард Колон вафот этди. У 33 ёшда эди.
Колон 2015 йилда сўнгги жангини ўтказган. Террелл Уилямсга қарши тўқнашувда у бошининг орқа қисмига бир неча марта тақиқланган зарбаларни қабул қилган ва шундан сўнг миясига қон қуйилган.
Оғир жароҳат туфайли Колон қарийб 7 ой комада ётган. Комадан чиққанидан кейин ҳам унинг аҳволи оғир бўлиб, доимий парваришга муҳтож эди. Колон гапира олмасди ва сўнгги 11 йил давомида реабилитация жараёнини давом эттирди.
Причард пуэрторикалик профессионал боксчи бўлиб, WBC версияси бўйича фахрий жаҳон чемпиони эди. Шунингдек, у 2010 йилда 64 кг вазн тоифасида Панамерика ёшлар чемпионатида олтин медал соҳиби бўлган.


Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади