Live
3
Ўзбек

«ПСЖ» Годтснинг трансферидан кейин, Барколани «Ливерпул»га қўйиб юборишга тайёр — TEAMtalk

Футбол
14 август, 07:19
Парижликлар вингер учун талаб қилинаётган суммани камайтиришга розилиги ҳақида инглизларни хабардор қилишга ҳам улгурди.
«ПСЖ» Годтснинг трансферидан кейин, Барколани «Ливерпул»га қўйиб юборишга тайёр — TEAMtalk
Фото: Getty Images

«ПСЖ» «Ливерпул»га «Аякс» қанот ҳужумчиси Мика Годтснинг трансферидан сўнг вингер Бредли Баркола учун сўралаётган нархни туширишга тайёрлигини маълум қилган. TEAMtalk нашрининг ёзишича, бу икки трансфер бир-бири билан чамбарчас боғлиқ.

Манбага кўра, «Ливерпул» Барколани 117 миллион еврога баҳолаётган бўлса, парижликлар уни сотишдан қарийб 146 миллион евро ишлаб олмоқчи. «ПСЖ» Годтс бўйича «Аякс»нинг талабларига яқин янги таклиф билан чиқди ва 21 ёшли футболчи борасидаги келишувга шу ҳафта охирида эришилиши кутилмоқда.

Испаниялик Ферран Торреснинг «Барселона»дан ўтиши бўйича келишув мавжуд, бироқ у ҳужумчи Гонсалу Рамуш билан рақобатчи бўлиши кутилмоқда. Яримҳимоячи Магнес Аклиуш кореялик Ли Кан Иннинг ўрнига харид қилинган бўлса, Годтс Баркола кетганидан сўнг бўшайдиган ўринни тўлдирадиган футболчи бўлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Ливерпул Ливерпул
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар