«ПСЖ» ҳимоячиси ва сардори Маркинос Франция жамоаси 2026 йилги УЕФА суперкубогида ғалаба қозонганидан сўнг фаолиятидаги 42-совринни қўлга киритди.
Парижликлар Англиянинг «Астон Вилла» клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Натижада 32 ёшли бразилиялик дунёдаги энг кўп соврин ютган футболчилар орасида иккинчи ўринга кўтарилди.
Маркинос «Барселона» ва Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Дани Алвесни ортда қолдирди. Унинг ҳисобида 41 та соврин бор. Рўйхатда эса «Интер Майами» клуби ва Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси 46 та соврин билан пешқадамлик қилмоқда.
Парижликлар ҳимоячиси фаолияти давомида 11 марта Франция чемпиони бўлган, 2 бор Чемпионлар лигасида ва 1 мартадан Либертадорес кубоги ҳамда Америка кубогида ғолиб чиққан. Бундан ташқари, Франция кубогини 8 бор, Франция суперкубогини 10 марта ва Франция Лига кубогини 6 бор қўлга киритган.
Маркинос энг кўп соврин ютган ўйинчилар орасида 2-ўринга кўтарилди
Футбол
13 август, 23:43
«ПСЖ» сардори бу борада ҳамюрти Алвесни ортда қолдирди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади