Агарда «Атлетико» Мадриддан Ҳулиан Алварес трансфери амалга ошмаса, «Барселона» «Спортинг» клубининг колумбиялик ҳужумчиси Луис Суаресга эътибор қаратади. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ўзининг Х тармоғидаги саҳифаси орқали хабар берди.
«Барселона» агарда Хулиан Алварес бўйича келишув амалга ошмаса, «Спортинг» форварди Луис Суаресни вариантлардан бири сифатида кўриб чиқади. Бу «Спортинг» учун осон танлов эмас, чунки у асосий ўйинчи, аммо «Барселона»нинг эҳтимолий трансферлар рўйхатидан ўрин эгаллаган.
«Барселона» агар Хулиан бўйича келишувни ҳали ҳам расмийлаштирилмаса, Суарес ва бошқа вариантларни фақат келаси ҳафтадан бошлаб кўриб чиқишни бошлайди» - деб ёзди Романо.