«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Трент Александер-Арнолддан яримҳимоячи сифатида фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Cadena SER радиоси хабар бермоқда. Моуринио ўйинни назорат қилиш тизими доирасида шундай қадам ташлаши мумкин.
Номинал ўнг қанот ҳимоячиси бўлган Трент Александер-Арнолд аввалроқ «Ливерпул» сафида ҳам баъзан яримҳимоячи сифатида ҳаракат қилган.
Айтиш жоизки, шу ёзда «Реал» ҳимоянинг ўнг қанотига Дензел Дюмфрисни сотиб олган эди.
Маълумот учун, «Реал Мадрид» 2026/2027-йилги мавсумдаги илк ўйинини 22 август, шанба куни ўтказади. Жозе Моуринио жамоаси сафарда «Эспанёл»га қарши баҳс олиб боради.