Live
18
Ўзбек

Беллингҳэм: «Моуринио билан ишлаш — орзуим, менда яхши таассурот бор»

Футбол
13 август, 12:20
Англиялик яримҳимоячи янги мавсум олдидан мадридликлар сафидаги илк машғулотларини бошлади.
Беллингҳэм: «Моуринио билан ишлаш — орзуим, менда яхши таассурот бор»
Foto: Getty Images
22.08.2026, 15:30 Испания Ла Лигаси Эспаньол Эспаньол - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм таътилдан қайтиб, жамоа билан машғулотларни бошлади. Англиялик футболчи бош мураббий Жозе Моуринио қўл остида ишлашдан хурсанд эканини билдирди.

«Мен учун Моуринио каби мураббий билан ишлаш — орзу. Унинг қандай мураббий эканини билишдан жуда хурсандман. Бу мавсум ҳақида яхши таассуротга эгаман — Моуринио ва янги трансферлар билан. Кўрамиз», — дея Беллингҳэмнинг сўзларини Маdrid Xtra келтирди.

«Реал»да ўйнаш — катта шараф ва имтиёз. Умид қиламанки, бу ерда кўп йиллар давомида тўп тепаман», — деди англиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» 2026/27 йилги мавсумдаги илк баҳсини 22 август куни сафарда «Эспанёл»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эспаньол Эспаньол
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар